“Таълим сифати менежменти” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси ОЎМТВнинг 2017 йил 30 ноябрдаги 877-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлигига ҳамда компетентлигига қўйиладиган малака талаблари”, шунингдек, ўқув режа ва дастур асосида ташкил этилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг дастури Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети (Англия) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари, таълим муассасаларининг эҳтиёжлари ҳамда илғор хорижий тажрибалар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, таълим сифатини таъминлаш борасида раҳбар кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган билим, кўникма ва малакалар янгиланади, соҳага оид билимлар чуқурлаштирилади.
Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш асосий ишдан ажралган ҳолда 8 ҳафта (288 соат) этиб белгиланган. Ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат.
Бош илмий-методик марказда “Таълим сифати менежменти” бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш 2+2 тизимида амалга оширилади.
Жами юкламалар тақсимоти: назарий машғулот – 28 соат, амалий машғулот – 104 соат, кўчма машғулот – 12 соат, мустақил таълим – 102 соат, малакавий амалиёт 28 соат, малакавий аттестация 14 соатни ташкил этади.
Курснинг мақсади ва вазифалари
“Таълим сифати менежменти” қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг мақсади – ОТМлари раҳбар кадрларининг таълим сифати менежменти борасидаги янги билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш асосида уларнинг таълим сифатини таъминлаш ва бошқариш соҳасидаги инновацион компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
“Таълим сифати менежменти” курсининг асосий вазифалари сифатида тингловчиларни олий таълим сифатини бошқариш соҳасидаги энг янги ютуқлар, таълим сифатини таъминлашнинг замонавий ёндошувлари, инновацион йўналишлари, соҳадаги халқаро тажрибалар билан таништириш ҳамда уларда таълим сифатини бошқариш бўйича янги билим, амалий кўникма ва малакаларни ривожлантириш ҳисобланади.
Шунингдек, курс давомида тингловчилар томонидан қуйидагиларни тушуниш ва чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган:
- таълим сифатини ўрганишга бўлган замонавий ёндошувларнинг моҳияти;
- таълим сифатини бошқариш соҳасида олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, уларни таълим амалиётида қўллаш сифати ва механизмлари моделлари;
- олий таълим муассасаларида сифатни бошқариш хусусиятлари;
- таълим сифатини таъминлашда ўқув-тарбиявий жараён имкониятлари;
- сифатга эришишни ташҳис қилиш ва баҳолаш методлари: педагогик квалиметрия;
- раҳбар кадрлар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни самарали ўзлаштирилишини таъминлаш механизмлари.
Тингловчилар контингентини шакллантириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилиш
Тингловчилар контингенти ОЎМТВ нинг 2017 йил 14 декабрдаги
913-сонли буйруғига асосан шакллантирилади.
Тингловчиларнинг ҳужжатлари машғулотлар бошланишининг 1 кунида қабул қилинади.
Малака ошириш тингловчиси сифатида талабгорлар Бош илмий-методик марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– малака ошириш курсига юборилганлиги тўғрисидаги олий таълим муассасасининг бўйруғидан кўчирма;
– маълумотнома;
– объективка;
– паспорт нусхаси.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошланганидан кейин икки кун мобайнида келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатьий назар, курсларга қўйилмайди.
Тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабалари бўлганда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш
Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон Қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низом” га мувофиқ амалга оширилади, тартибга солинади.
Ўқув машғулотларининг асосий турлари сифатида қуйидагилар белгиланган: назарий, амалий машғулот, мустақил таълим ва лойиҳа иши.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқалик танаффуссиз жуфт академик соат белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус 10 дақиқа бўлади.
Кириш тести – марказ ходимлари томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг 1-3 кунларида on line шаклида ўтказилади. Кириш тест синовларида ҳар бир тингловчига 100 тадан саволлар берилади ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши доирасидаги дастлабки билим, кўникма ва малакалари ташҳис этилади.
Ўқув режадаги модуллар бўйича ассесментлар – тингловчиларнинг бошқарув компетентлиги ҳамда ўқув модуллари доирасидаги билим, кўникма ва малакалари ҳафта давомида турли шаклларда (тест, суҳбат, савол-жавоб, кроссворд ва бошқ) баҳолаб борилади. Ҳар бир ассесмент топшириғи 2,5 баллик тизимда баҳоланади.
Малакавий амалиёт – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 сентябрдаги 13-2017-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ташкил этилади.
Малакавий амалиёт қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг
7- ҳафта якуни ва 8- ҳафта бошида (28 соат) ташкил этилиб, тегишли вазирлик ва марказлар, олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларида тажриба алмашиш шаклида ўтказилади. Малакавий амалиёт давомида тингловчи тегишли муассасанинг таълим менежменти борасидаги фаолиятини таҳлил этиши ҳамда таълим менежментини такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиши лозим бўлади.
Чиқиш тести – марказ ходимлари томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси иккинчи ойнинг 25- санасидан бошлаб on line шаклида ўтказилади. Чиқиш тест синовларида ҳар бир тингловчига 100 тадан саволлар берилади ва 50 баллик тизимда баҳоланади. Саволлар курс давомида ўтилган модуллар доирасида тўрттадан жавоб вариантида тузилади.
Касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижалар – тингловчининг охирги уч йилликдаги эришган илмий-педагогик, касбий фаолият соҳасига оид натижалари бўйича электрон портфолио тизимига киритган маълумотлари асосида шакллантирилади.
Лойиҳа иши ҳимояси – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 сентябрдаги 12-2017-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ташкил этилади.
Лойиҳа (битирув) иши ҳимояси қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг якунида аттестация комиссиялари иштирокида ўтказилади. Юқорида келтирилган назорат турларидан тўплаган баллари умумий рейтинг балининг 56% дан кам бўлган тақдирда тингловчи лойиҳа иши ҳимоясига қўйилмайди.
Марказнинг ички тартиб-қоидаларига мувофиқ машғулотларга ўз вақтида келмаган (ҳар бир машғулот учун 3 балл), сабабсиз дарс қолдирган (ҳар бир кун учун 5 балл) тингловчиларга жарима баллари белгиланади.
Курс якунида тингловчиларнинг тўплаган умумий рейтинг балидан жарима баллари айрилиб ташланади.
Узрсиз сабабалар билан 30 соатдан кўп ҳажмда машғулотларга қатнашмаганлик учун курсларнинг тингловчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақдаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, шунингдек, тингловчининг асосий иш жойига юборилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ва Аттестациядан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармони 3-иловаси билан тасдиқланган давлат намунасидаги малака аттестати берилади.
Назорат турлари бўйича баллар тақсимоти
Тингловчиларнинг ўқув фаолияти рейтинг тизими асосида назорат қилинади ва назорат турлари бўйича баллар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро комиссия мажлисининг 2015 йил 3 ноябрдаги 2-сон Баёни билан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ қуйидагича белгиланади:
№ |
Назорат тури ва шакли |
Ажратилган балл |
1. |
Ўқув режадаги модуллар бўйича ассесментлар натижалари |
15 (6*2,5) |
2. |
Малакавий амалиёт натижалари |
5 |
3. |
Курсни тамомлагандан кейинги якуний тест натижалари (чиқиш тести) |
50 |
4. |
Касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижалар |
10 |
5. |
Лойиҳа (битирув) иши ҳимояси |
20 |
|
Жами |
100 |
Битирув (Лойиҳа) ишни баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
Мезонлар |
Максимал
балл |
Мавзунинг долзарблиги, максад ва вазифаларининг аниқ белгиланганлиги, битирув (лойиха) ишининг концепциясини аниқ қўйилиши, унинг маънавий-маърифий, ўқув, илмий ва бошқа фаолият турлари мазмунини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлардаги замонавий талабларга мослиги |
2 |
Мавзу бўйича муаммони ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда асосли таҳлиллар (меъёрий ҳужжатлар, илғор таълим технологиялари, методик ёндашувлар ва б.) амалга оширилганлиги |
5 |
Ишлаб чиқилган таклифларнинг ўқув жараёнини сифатини таъминлаш, илмий ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиш даражаси |
8 |
Тингловчининг креативлиги, нутқ маданияти, касбий компетентлик даражаси |
2 |
Тингловчининг берилган саволларга аниқ жавоб бериши, мустақил қарашларининг шаклланганлиги |
3 |
Жами: |
20 |
Yangi sharhlar